Добавить новость
ru24.net
World News
Январь
2026

Бугун Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида ёмғир ёғади

0

Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Бироқ Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Кечга бориб ёғингарчилик эҳтимоли Қашқадарё ҳамда Самарқанд вилоятларининг айрим ҳудудларида ҳам кузатилади. Баъзи жойларда туман тушиши кутилмоқда.

Шамол тезлиги 7–12 м/сония бўлади, айрим ҳудудларда у 15–20 м/сониягача кучайиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати +10…+15° атрофида сақланади.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик прогноз қилинмаган. Шамол 3–8 м/сония, ҳаво ҳарорати +13…+15° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳам асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда, айрим жойларда туман бўлиши мумкин. Шамол 9–14 м/сония, ҳарорат +7…+12°.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса