Де Лаурентиис «Наполи» ўйинини эртакнамо деб атади
Италия А Сериясининг 20-турида «Наполи» «Интер»га қарши баҳсда икки бор ҳисобни тенглаштирди. Учрашувдан сўнг клуб президенти Аурелио де Лаурентиис жамоасининг характери ва ўйинидан мамнун эканини яширмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Ажойиб, жуда чиройли ўйин бўлди! «Наполи» ҳақиқий эртакнамо кўринди, сабаби таркибимизда тўққиз футболчи йўқ эди. Агар улар майдонда бўлганида, натижаларимиз янада яхшироқ чиқарди», — дея де Лаурентииснинг сўзларини келтиради calcionapoli1926.it.
Ушбу дурангдан кейин «Наполи» пешқадам «Интер»дан тўрт очко ортда қолмоқда, улар орасида эса «Милан» жойлашган. Эслатиб ўтамиз, неаполликлар амалдаги Италия чемпиони ҳисобланади.
