Добавить новость
ru24.net
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Самарқанд шаҳрини миллионлик шаҳарга айлантириш режаси тасдиқланди

0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси йиғилишида Самарқанд вилоятининг маъмурий чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарор депутатлар томонидан маъқулланди.

Қарорга кўра, Самарқанд тумани алоҳида маъмурий бирлик сифатида тугатилади ва унинг ҳудуди Самарқанд шаҳрига қўшилади. Бу орқали шаҳарнинг аҳолиси 604 мингдан 882 мингга етиши, шу билан бирга замонавий архитектура ечимлари асосида турар-жой ва нотурар бинолар қурилиши, аҳолининг уй-жойга бўлган талабини тўлиқ қондириш имкони яратилади.

Фракция аъзоси Диёр Ҳусанов таъкидлашича, чегаралар ўзгариши Самарқанд шаҳри ҳудудини 11,8 минг гектардан 28,9 минг гектаргача кенгайтириб, янги инвестиция ва қурилиш лойиҳалари учун кенг имкониятлар очмоқда. Бу жараёнда туристик лойиҳалар, спорт майдонлари, аквапарклар, ҳаво шарлари, дам олиш боғлари ва кўнгилочар туризм объектлари барпо этилади. Шунингдек, янги яшил ҳудудлар, хизмат кўрсатиш марказлари ва логистика инфратузилмалари ҳам ташкил қилинади.

Шу тариқа, Самарқандни «миллионлик шаҳар»га айлантириш ғояси 2021 йилдан буён режалаштирилган бўлиб, президент Шавкат Мирзиёев 2025 йил ноябр ойида вилоятга ташрифи давомида бу кенг кўламли маъмурий-ҳудудий ўзгаришларни эълон қилган эди.

Янги реформа нафақат шаҳарнинг аҳоли сони ва инфратузилмасини ривожлантириш, балки туристик салоҳиятини ошириш ва инвестиция имкониятларини кенгайтиришга ҳам хизмат қилади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса