Добавить новость
ru24.net
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Хаби Алонсо ишдан кетишини “галактикос” маданиятига боғлади

0

Душанба куни “Реал Мадрид” расман Хаби Алонсони бош мураббийлик лавозимидан озод этганини маълум қилди. Ортидан эса испаниялик мутахассиснинг кетиши атрофидаги янги тафсилотлар оммага чиқа бошлади.

“The Athletic” нашрининг ёзишича, Испания Суперкубоги финалидан кейин Алонсо клубнинг машғулот базасига таклиф этилган. У ерда “қироллик клуби” бош директори Хосе Анхел Санчес билан учрашув ўтказилган ва унда мураббийга ҳамкорлик тўхтатилиши ҳақида хабар берилган.

Манбага кўра, Алонсо бу қарорни осон қабул қилмаган. У ишдан бўшатишни адолатсиз ҳамда нотўғри деб ҳисоблаганини билдириб, қарорга қўшилмаслигини айтган. Энг қизиғи — Алонсо кетиш сабабларидан бири сифатида клуб ичидаги “галактикос” ҳокимияти маданиятини кўрсатгани таъкидланмоқда. Яъни, жамоа ичида айрим куч марказлари ва таъсир доиралари борлиги иш жараёнига салбий таъсир қилган, деган маъно.

Маълумот ўрнида: Хаби Алонсо “қаймоқранглилар”ни 2025 йил 1 июнь куни қабул қилиб олган эди. Демак, у “Реал”да узоқ муддатли лойиҳа қуришга улгурмай туриб, тез орада энг катта босим ва ички зиддиятлар ўчоғига тушиб қолган.

Ҳозир эса асосий савол битта: “Реал”да муаммо фақат натижадами ёки клуб ичидаги муҳитда ҳам? Чунки катта клубда катта номлар бўлади — лекин катта номлар бир-бирига раҳм қилмайдиган режимда яшаса, мураббийга “нафас” қолмайди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса