Добавить новость
ru24.net
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Угу Виана: Марк Гехи “Сити” ҳимоясини янги босқичга олиб чиқади

0

“Манчестер Сити” спорт директори Угу Виана клубнинг янги трансферларидан бири — Марк Гехи ҳақида фикр билдириб, англиялик ҳимоячининг жамоа учун нақадар муҳим қўшимча бўлишини алоҳида таъкидлади.

Маълум қилинишича, “шаҳарликлар” Марк Гехини “Кристал Пэлас”дан 20 миллион фунт стерлинг ҳамда бонуслар эвазига сотиб олди. Бу трансфер “Сити”нинг ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги аниқ қадам сифатида баҳоланмоқда.

Виананинг айтишича, Гехи Англия футболида анча вақтдан бери энг барқарор ва ишончли марказий ҳимоячилар қаторида бўлиб келмоқда.

“Ростини айтсам, Марк Гехи узоқ вақтдан бери Англия футболидаги энг кучли ҳимоячилардан бири ҳисобланади. Шу сабаб уни “Манчестер Сити”га олиб келганимиздан чин дилдан хурсандмиз. Биз жамоани янада ўсишига хизмат қиладиган катта истеъдод эгаси билан шартнома имзоладик”, — дея таъкидлади клуб расмийси.

Угу Виана Гехининг ёши ҳали 25 да эканини эслатиб, шунга қарамасдан у аллақачон майдонда етакчи бўлиш, юксак профессионал даража ва ўз устида ишлаш маданиятини амалда исботлаганини қайд этди. Бу эса “Сити” каби талаб юқори бўлган клубда жуда катта аҳамиятга эга.

Спорт директорининг таърифича, Гехи нафақат жисмонан бақувват, балки ҳимояда ўта сифатли ҳаракат қилади, вазиятни тез тушунади, ўйинни “ўқиш”да ҳам юқори савияга эга. Энг муҳими, ҳар сафар майдонга тушганида у жамоага иштиёқ, ҳаракат ва энергия олиб кириши билан ажралиб туради.

“У фаолиятининг энг яхши даврига кириб келяпти. Ишонаманки, “Сити”нинг ҳар бир мухлиси унинг осмонранг либосда қандай юқори даражада ўйнай олишини кўриб, мамнун бўлади”, — деди Виана.

Қисқаси, “Манчестер Сити” мухлислари учун яна бир қизиқ ном пайдо бўлди. Гехи ҳимоядаги рақобатни кучайтиради, жамоага янги характери ва юқори сифатлари билан таъсир кўрсатиши кутилмоқда. Энди эса барчаси майдонда кўринади: осмонранг либосдаги янги ҳимоячи “Сити” ҳимоясини ҳақиқатан ҳам янги босқичга олиб чиқа оладими — буни яқин орадагина билиб оламиз.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса