Добавить новость
ru24.net
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24
25
26
27
28
29
30
31

Тадбиркорлик учун кредит шартлари қайта кўриб чиқилади, айрим ҳудудларда ставкалар пасайтирилади

0

Жорий йилда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 140 триллион сўм миқдорида кредит ресурслари йўналтирилади. Бироқ кредитлаш шартлари янгиланиб, ҳудудларнинг ўзига хос имконияти ва эҳтиёжлари ҳам инобатга олинади. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Президент Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартириш ва 2026 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида банклар ҳозирча барча ҳудудларга бир хил шартларда кредит таклиф қилаётганини, аслида эса тадбиркорларнинг имконияти туман ва маҳаллага қараб кескин фарқ қилишини таъкидлади.

Давлат раҳбари мисол тариқасида Олмазор ва Бузатовдаги шароитларни қиёслаб бўлмаслигини қайд этиб, оилавий тадбиркорлик дастурида иккала ҳудудга ҳам 17,5 фоиз ставканда бир хил кредит ажратилаётганини танқид қилди. Эндиликда дастур доирасида 37 та “оғир” ҳудудда кредитлар 12 фоиз ставканда берилади.

Оилавий тадбиркорлик дастурида имтиёзли кредитнинг энг юқори миқдори барча ҳудудлар учун 1,5 бараварга оширилиб, 50 миллион сўм этиб белгиланди. Импорт ва сертификатланган наслий чорва сотиб олиш учун 100 миллион сўмгача, меҳмон уйи, кичик совуткич ёки маҳсулотни сақлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган мини-технологияларни ташкил этиш учун эса 150 миллион сўмгача гаровсиз кредит олиш мумкин бўлади.

Чегараолди ва анклав ҳудудлардаги 562 та маҳаллада амалга ошириладиган лойиҳалар учун кредит лимити 1 миллиард сўмгача оширилади. Ушбу чора-тадбирларни молиялаштириш учун оилавий бизнесга режалаштирилган 3,6 триллион сўмга қўшимча равишда яна 2 триллион сўм йўналтирилади.

Маҳаллаларнинг ихтисослашувини чуқурлаштириш мақсадида банклар бу йил 17 триллион сўм кредит ажратади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш учун олинган кредитларнинг 4 фоизи, уни қайта ишлаш лойиҳалари бўйича эса 6 фоизи компенсация қилинади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса