Добавить новость
ru24.net
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24
25
26
27
28
29
30
31

Боку метрополитени Россия поездларига қарамликни босқичма-босқич камайтирмоқда

0

Боку метрополитени узоқ йиллар давомида Россиянинг “Метровагонмаш” заводи маҳсулотларига таяниб келган бўлса, энди вагонлар паркини диверсификация қилишни бошлади. Москва вилоятидаги корхонага асосий рақобатчи сифатида Швейцариянинг Stadler Rail Group компанияси кўрилмоқда. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Митишчи заводи билан ҳамкорлик 1967 йилдан буён давом этади. Шу давр мобайнида Бокуға юзлаб вагонлар етказиб берилган, жумладан сўнгги бир неча йил ичида замонавий 50 га яқин вагон топширилган. Россияда ишлаб чиқарилган таркиблар фараларнинг ўзига хос дизайни, махсус бўёқланиши ва ҳавони дезинфекция қилувчи замонавий тизимлар билан ажралиб турган.

Бироқ метро тармоғини кенгайтириш ва йўналишларни ажратиш бўйича режалар “Боку метрополитени” ёпиқ акциядорлик жамиятини янги ҳамкорлар излашга ундамоқда. Раҳбарият олдига 10 та янги станция очиш ҳамда Яшил ва Қизил йўналишларни тўлиқ мустақил тарзда ажратиш вазифаси қўйилган.

Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун 2030 йилгача 299 та янги вагон харид қилиш зарур. Инвестиция дастурининг умумий қиймати 3 миллиард еврога баҳоланмоқда. Европа инвестиция банки харажатларнинг 50% гача қисмини молиялаштиришга тайёрлигини билдирган. Халқаро молия институтлари жалб қилиниши харидни Европа ёки Хитой ишлаб чиқарувчилари томон йўналтиришни иқтисодий жиҳатдан ҳам маъқулроқ қилади.

Метрополитен эксплуатацияда янги ёндашувни режалаштирмоқда: мустақил ҳар бир йўналишда фақат битта ишлаб чиқарувчининг поездлари қатнайди. Учта деподан ҳар бири маълум турдаги вагонларга мослаштирилади, бу турли компаниялар техникасига хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириши кутилмоқда.

Шу билан бирга “Метровагонмаш”дан тўлиқ воз кечилмайди — Россия заводи аввал етказиб берилган вагонларнинг эксплуатацияси ва таъмирини таъминлашда давом этади.

2026 йил 23 январ, жума куни Бокуда метрополитен раҳбари Вусал Асланов Stadler Rail Group делегацияси (раҳбари — Петер Шпулер) билан учрашди. Музокараларда эксплуатация харажатлари паст бўлиши кўзда тутилаётган қарийб 300 та вагон хариди, шунингдек, ташишлар хавфсизлигини кучайтириши керак бўлган замонавий ҳаракатни бошқариш тизимини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Йирик лойиҳа бўйича тендер 2026 йил якунигача эълон қилиниши, асосий харидлар эса 2028–2030 йилларга тўғри келиши кутилмоқда. Швейцария технологияларига ўтиш Боку метрополитенини минтақадаги энг илғор транспорт тизимларидан бирига айлантиришга қаратилган давлат дастури доирасидаги қадам сифатида баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон метрополитенида поездлар тўлиқ шу Митишчи заводида ишлаб чиқарилган таркиблардан иборат. Сўнгги янги вагонлар 2023 йил феврал ойида етказиб берилган.

Шунингдек, аввалроқ “Уч қаҳрамон” бозори бўйича якуний қарор Тошкент метрополитени томонидан қабул қилиниши маълум бўлганди. Маълум бўлишича, бозор жойлашган ҳудуд 1993 йилдан буён Юнусобод йўналиши учун вагон депоси қуриш мақсадида метрополитен тасарруфига ажратилган ва ернинг дастлабки вазифасини амалга ошириш режалаштирилмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса