Добавить новость
ru24.net
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28
29
30
31

АҚШда бўрон сабаб 428 мингдан ортиқ киши электрсиз қолди

0

PowerOutage.us маълумотларига кўра, АҚШда қор бўрони оқибатида 428 мингдан ортиқ аҳоли электр таъминотисиз қолди. Кучли ёғингарчилик ва шамол бир қатор ҳудудларда тармоқларга зарар етказиб, узилишларни келтириб чиқаргани айтилмоқда.

Fox News хабар беришича, об-ҳавонинг кескин ёмонлашуви авиқатновларга ҳам жиддий таъсир кўрсатди. Натижада Америка авиакомпаниялари сўнгги тўрт кун ичида 16 мингдан ортиқ рейсни бекор қилишга мажбур бўлган.

The Washington Post’га кўра, камида 22 штатда қишки бўрон сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Миллий об-ҳаво хизмати маълумотида 24 январь куни Канзас-Ситида 70 йилдаги энг юқори кунлик қор ёғиши қайд этилгани, ёғин миқдори тахминан 13 см бўлгани келтирилади; аввалги рекорд 5,5 см атрофида эди. Синоптиклар қор ва музлаш давом этишини, бу эса электр ҳамда транспорт тизимларида яна узилишлар келтириб чиқариши мумкинлигини билдирган.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса