Добавить новость
ru24.net
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28
29
30
31

Январда 111,8 минг литр сифатсиз бензин маҳсулоти тўхтатилди

0

Ўзенергоинспексия назорат-кимё лабораториялари жойларда нефть маҳсулотлари сифатини текшириш бўйича мунтазам назорат тадбирларини давом эттирмоқда. Мақсад — ёқилғи ва бошқа нефть маҳсулотларининг давлат стандарт талабларига мослигини таъминлаш ҳамда истеъмолчига сифатсиз маҳсулот етиб боришининг олдини олиш.

Жорий йилнинг январь ойида ўтказилган назоратлар доирасида 102 та автоёқилғи қуйиш шохобчаси ва корхоналардан жами 162 та намуна олинди. Таҳлиллар якунига кўра, 13 та субъектда 111,8 минг литр нефть маҳсулотлари давлат стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланиб, уларни сотувга чиқариш тўхтатилди.

Маълумот учун, 2025 йил давомида ўтказилган сифат назорати тадбирлари натижасида 247 та субъектда жами 8 млн 962 минг литр нефть маҳсулотлари стандартларга мос келмагани қайд этилган. Мутасаддилар назорат ишлари давом эттирилишини, сифатсиз маҳсулот айланмасига йўл қўйилмаслигини билдирмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса