«Астон Вилла» Дуглас Луисни «Ювентус»дан ижарага олди
«Астон Вилла» матбуот хизмати «Ювентус» ярим ҳимоячиси Дуглас Луис жамоага ижара асосида қўшилганини расман маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бразилиялик футболчи билан тузилган ижара битими жорий мавсум охиригача амал қилади. Дуглас Луис аввал ҳам 2019–2024 йилларда «Астон Вилла» сафида ўйнаган. У «шерлар» либосида барча мусобақаларда жами 204 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урган ва 24 та голли узатмани амалга оширган. Ярим ҳимоячи 2021 йил ёзида 51 миллион евро эвазига «Ювентус»га сотилганди.
Дуглас Луиснинг Турин клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Мавсумнинг биринчи ярмида бразилиялик «Ноттингем»да тўп суриб, 14 та ўйинда қатнашди ва битта ассист қайд этди.
