"Реал" яна тарсаки еди: "Бенфика" — "Реал" 4:2 (голларни томоша қилинг)
Европа Чемпионлар Лигасида умумий босқич драматик якунланди.
Сўнгги турда Лиссабонда «Бенфика»га ютқазган «Реал» топ-8дан тушиб қолди ва ўтган йилда бўлгани каби яна қўшимча плей-офф босқичида ўйнайдиган бўлди. Моуринио жамоаси эса драматик беллашувда дарвозабоннинг 90+8-дақиқадаги голи эвазига охирги йўлланмани берадиган — 24-ўринга илиниб олди.
ЕЧЛ. 8-тур. 28 январ
Бенфика — Реал 4:2
Голлар: Шелдеруп (36, 54), Павлидис (45+5, пеналти), Трубин (90+8) — Мбаппе (30, 58).
Четлатишлар: Асенсио (90+2, Реал), Родриго (90+7, Реал).
