Добавить новость
ru24.net
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
30
31

Хитойнинг Ҳунан қазилмаларидан фан билмаган 91 жонзот тури чиқди

0

Палеонтологлар Хитойнинг Ҳунан провинциясида 500 миллион йил аввал яшаган, фан учун номаълум бўлган жонзотлар изларига дуч келди, деб CBS News хабар берди. Тадқиқотчилар қарийб 50 мингта қазилма намунасини жамлаб, таҳлил натижасида жами 153 та тур мавжудлигини аниқлаган. Шулардан 91 таси илм-фан учун мутлақо янги тур экани айтилмоқда.

Олимларни энг кўп ҳайратлантирган жиҳат — топилмаларда юмшоқ тўқималар деярли бузилмаган ҳолда сақланиб қолганидир. Гап кўзлар, жабралар, ичаклар ва ҳатто асаб тизими каби нозик органлар ҳақида бормоқда. Одатда миллионлаб йиллар ўтиши билан фақат суяк ёки қаттиқ қобиқ сақланади, бироқ бу ҳудуддаги шароит нозик тузилмалар ҳам “консервация” бўлишига имкон берган.

Тахминларга кўра, бу жонзотлар тахминан 513 миллион йил аввал, Ер тарихидаги дастлабки йирик қирилиб кетиш давридан кейинроқ яшаган. Топилмалар денгиз экотизимлари биохилма-хиллиги кескин камайганидан сўнг табиат қандай тикланганини тушунишга ёрдам беради. Қазилмаларда қадимий чувалчанглар қариндошлари, медузалар, денгиз “губкалари” ва кўплаб бўғимоёқлилар учраган, айримлари илгари фақат Канададаги топилмалар орқали маълум бўлгани эса уларнинг кенг тарқалганини кўрсатади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса