Добавить новость
ru24.net
World News
Январь
2026

Флик чемпионлик пойгасида нафақат Реални эслатди

0

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ла Лига чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди. Ҳозир каталонияликлар турнир жадвалида етакчи бўлиб, "Реал"ни атиги бир очко ортда қолдирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис "Реал"дан олдин ўйнаш устунлик берадими, деган саволга жавоб берар экан, ғалаба ҳар доим яхши эканини таъкидлади, бироқ мавсум якунига ҳали анча борлигини эслатди. Фликнинг айтишича, "Реал" ҳам, "Барселона" ҳам юқори сифатга эга, аммо "Вильярреал" ва "Атлетико" каби рақиблар ҳам пойгада ўз сўзини айтиши мумкин.

Мураббий чемпионатни "фантастик мусобақа" деб атаб, жамоа мақсади мавсум охирида биринчи ўринни эгаллаш эканини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, навбатдаги тур эмас, айнан якунда ким етакчи бўлиши муҳим.

"Барселона" 31-январ, шанба куни сафарда "Эльче"га қарши майдонга тушади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса