Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна ютқазди
Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида навбатдаги учрашувни ҳам очкосиз якунлади. Хитой клуби умумий босқич 6-турида сафарда «Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Баҳс тақдирини 78-дақиқадаги ягона гол ҳал қилди: мезбонлар сафида ҳимоячи Хаято Араки аниқ зарба йўллади. Бу мағлубият «Шанхай Шенхуа» учун турнирдаги кетма-кет учинчи ютқазиш бўлди.
Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғараган ҳолда учинчи поғонани эгаллаб турибди.
