Добавить новость
ru24.net
World News
Февраль
2026
1 2 3 4 5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Шаҳзод Султонов дидидаги қиз қандай бўлиши керак?

0

Таниқли актёр Шаҳзод Султонов турмуш ўртоғини танлашда қайси жиҳатларга кўпроқ аҳамият беришини очиқ айтди. Унинг сўзларига кўра, “чирой муҳим эмас” деган гапни у ўзича қабул қилмайди — аксинча, учрашувга чиққанида қиз авваламбор дидига мос келиши керак.

Актёр фақат ташқи кўриниш билангина чекланмаслигини ҳам таъкидлади. Унинг учун қизининг дунёқараши, феъл-атвори, муомала маданияти ҳам жуда муҳим. Хусусан, Шаҳзод аёл киши гапирар экан, ҳар бир сўзини ўйлаб айтсин, савол берса маъноли ва ўринли савол берсин, деб ҳисоблайди. Шунингдек, у “аёллик чегараси” деган тушунчага ҳам қатъий қарайди — унинг фикрича, бу чегарадан чиқмаслик керак.

Яна бир муҳим талаб — уй-рўзғор масаласи. Шаҳзод айтишича, баъзи қизлар уй ишларига умуман қўл урмайди. У эса эркак бўлса ҳам кўп ишни ўзи қилади: спорт кийимларини кир машинасига солади, уйда чанг кўрса ўзи артиб, тозалайди. Шу сабаб у “агар турмушдан кейин ҳам барча иш ўзимнинг зиммамда қолса, унда уйланишнинг маъноси нима?” деган фикрни билдирган.

Қисқаси, актёрнинг қарашича, оилада ҳам эркак, ҳам аёл ўз ўрни ва вазифасини билиб яшаса, турмуш ҳам баракали, ҳам осойишта бўлади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса