Добавить новость
ru24.net
World News
Февраль
2026
1 2 3 4 5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Каннаваро: "Футболчининг ёши эмас, сифати ва руҳий қуввати муҳим"

0

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ёш футболчилар мавзусида ўз позициясини очиқ айтди. Мутахассисга кўра, футболда ҳал қилувчи омил паспортдаги рақам эмас — майдондаги сифат, иқтидор ва характер.

“Гап ёшда эмас, сифатда”, — дея таъкидлади Каннаваро. Унинг фикрича, футболчининг неча ёшга киргани эмас, унинг истеъдоди, ўйинга тайёрлиги ва “жангчи” сифатидаги руҳий қуввати муҳим.

Италиялик мураббий бир нарсани қатъий айтади: агар футболчи 17 ёки 19 ёшда бўлса-ю, катталар ўйинига тайёр бўлса, демак у миллий жамоага муносиб. “Нега уни фақат ёши кичик деб U-20 ёки U-23да ушлаб туришимиз керак?” — деган саволни ўртага ташлади Каннаваро. Яъни, тайёр кадрни “ёш” деган сабаб билан чеклаб қўйиш — тўғри йўл эмас.

Каннаваро скаутинг ва кузатув борасида ҳам қизиқ фикр билдирди. Унинг айтишича, у қайсидир баҳсга борса, бу оддий “ташриф” ёки расмийчилик эмас. Асосий мақсад — футболчини реал шароитда, босим остида, ҳақиқий темпда кўриш.

Мутахассис стадион муҳитини алоҳида қадрлайди. “Сафарда бўлсам ҳам стадионларга боришни яхши кўраман. Ўйинни жонли кўришга ҳеч нарса етмайди”, — деди у. Каннаварога кўра, уйда ўтириб бир нечта видеони кетма-кет томоша қилиш — у қадар ёқимли эмас, ҳатто зерикарли ҳам.

Энг муҳим нуқта — “майда деталлар”. Каннаваро айнан шу жиҳатни урғулаб ўтди: баъзи кичкина ҳаракатлар, позиция танлаш, тўпсиз юриш, дуэлга киришишдаги қатъият ёки бир секундлик қарор — видеода кўринмай қолиши мумкин. Лекин ўша майда нуқталар кейинчалик катта фарқни бериши, ҳал қилувчи омилга айланиши эҳтимолдан холи эмас.

Хулоса шундай: Каннаваро миллий жамоага танловда ёшга эмас, тайёрлик ва сифатга таяниш тарафдори. Демак, эртага терма жамоада 18–19 ёшли футболчини кўриб қолсак, ажабланмаймиз — чунки у “паспорт” билан эмас, ўйини билан чақирилади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса