Добавить новость
ru24.net
World News
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

«Барселона» янги ҳужумчининг ҳужжат муаммосидан хавотирда

0

«Барселона» ҳужумчиси Ҳамза Абделкарим ҳанузгача жамоа сафида майдонга тушиш ҳуқуқини қўлга кирита олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Каталонияликлар 18 ёшли мисрлик футболчини Қоҳиранинг «Ал-Аҳли» клубидан мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага олган. Февраль бошида келишув якунланган бўлса-да, Абделкарим Испанияда ишлаш рухсатномасини ҳали олмаган. Mundo Deportivo хабарига кўра, клубда бу масала ечими яна анча вақт чўзилиб кетишидан хавотир бор. Ҳозирча у «кўк-анорранглилар»нинг иккинчи жамоасида қачон дебют қилиши ҳам ноаниқ, айнан шу таркибда уни ўйнатиб, тайёрлаб бориш режалаштирилган эди.

Миш-мишларга қараганда, Ҳамза Абделкаримни тўлиқ сотиб олиш «Барселона»га 5–8 млн еврога тушиши мумкин. Кўчиб келишидан аввал ҳужумчи «Ал-Аҳли» сафида 9 та учрашувда майдонга тушган.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса