Добавить новость
ru24.net
World News
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Буюк Британияда шаҳзода Эндрю ҳибсга олинди — BBC хабар берди

0

Бугун, 19 февраль куни Буюк Британия полицияси қирол Чарлз III нинг укаси — шаҳзода Эндрюни марҳум молиячи Жеффри Эпштейн билан боғлиқ алоқалари сабаб ҳибсга олди. Бу ҳақда BBC хабар қилди.

Маълум қилинишича, шаҳзода давлат лавозимида фаолият юритган даврида бир қатор нотўғри хатти-ҳаракатларни содир этган бўлиши мумкин, деган гумонлар асосида тергов ҳаракатлари бошланган.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, Англиянинг шарқий қисмида жойлашган Wood Farm ҳудудига олтита полиция машинаси ва фуқаролик кийимидаги саккиз нафар ходим етиб келган.

Расмий манбалар билдиришича, АҚШ ҳукумати томонидан яқинда эълон қилинган ҳужжатларда шаҳзода Эндрю марҳум Эпштейнга махфий давлат ҳужжатларини етказиб берган бўлиши мумкинлиги ҳақида даъволар мавжуд. Айни пайтда ушбу маълумотлар батафсил ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, марҳума қиролича Елизавета II нинг иккинчи ўғли бўлган шаҳзода Эндрю Эпштейн билан боғлиқ ҳар қандай қонунбузарликларда иштирок этганини рад этиб келади. У аввалроқ Эпштейн билан дўст бўлганидан афсус билдирган, бироқ сўнгги ҳужжатлар эълон қилинганидан кейин бу масала юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаган.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса