Слуцкий бошқарувидаги Shanghai Shenhua Buriramга ютқазди
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин “Shanghai Shenhua” плей-оффга чиқиш имкониятидан бутунлай айрилганди. 8-турда “Buriram United”га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият — ҳеч бўлмаса муносиб якун ясаш эди, бироқ буни уддалай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 0:2 ҳисобида Таиланд клуби фойдасига якунланди. “Buriram United” дастлабки бўлимнинг бошидаёқ иккита гол уриб, ўйинни ўз назоратига олди, орадан кўп ўтмай “Shanghai Shenhua” бир футболчиси четлатилиб, интрига деярли йўқолди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг “Shanghai Shenhua” билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
