Добавить новость
ru24.net
World News
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22
23
24
25
26
27
28

Роналду дублидан сўнг келажаги ҳақида аниқ гапирди

0

Саудия Арабистони чемпионати доирасида «Ал-Наср» «Ал-Ҳазм»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этган учрашувдан кейин Криштиану Роналду матбуотга интервью берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

41 ёшли португалиялик ҳужумчи ўйинда икки бор гол уриб, баҳснинг энг яхши футболчиси совринини ҳам қўлга киритди. Учрашув якунида юлдуз футболчи келажаги борасидаги саволларга жавоб қайтарди.

«Буни аввал ҳам кўп марта айтганман: менинг келажагим Саудия Арабистони билан боғлиқ. Бу ерда ўзимни бахтли ҳис қиляпман ва қолишни хоҳлайман», — дея Роналду сўзларини келтиради Al Nassr Zone.

Эслатиб ўтамиз, ойнинг бошида Роналду клуб раҳбарияти ишидан норози бўлгани сабаб жамоасининг айрим ўйинларида иштирок этмаслик орқали норозилик билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Кейинроқ у майдонга қайтди ва кетиш нияти борлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса