Добавить новость
ru24.net
World News
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22
23
24
25
26
27
28

Отабек Умаров FIA Сенатига кирди: Ўзбекистон учун янги тарих очилди

0

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров халқаро автоспорт дунёсидаги энг юқори қарор қабул қилувчи майдонлардан бирига — FIA Сенати таркибига аъзо этиб киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Бу тайинлов “фақат лавозим” эмас — катта рамз. Чунки FIA Сенати — федерация бошқарувидаги энг юқори органлардан бири ҳисобланади. Демак, Марказий Осиё автоспорт ва мобиллик йўналишида глобал қарорлар муҳокама қилинадиган даражада янада кўринарли ва таъсирли вакилликка эга бўлмоқда.

Маълумот учун, FIA 149 давлатдан 200 дан ортиқ миллий ташкилотларни бирлаштирган улкан тизим. У дунёдаги энг нуфузли мусобақалар — Формула-1 ва Формула-E каби чемпионатларни тартибга солишда асосий қоидаларни белгилайди. Шу маънода, Ўзбекистон вакилининг Сенатга кириши мамлакатнинг спорт дипломатиясида “янги тезлик”ка чиққанига ўхшайди: энди биз фақат иштирокчи эмас, муҳокама майдонида ҳам бормиз.

Бу қарор нимани англатади?

Биринчидан, Ўзбекистоннинг халқаро спорт тузилмаларидаги ўрни янада мустаҳкамланади — бу келажакда янги шерикликлар, янги лойиҳалар дегани.

Иккинчидан, йирик халқаро мусобақаларни жалб қилиш имкониятлари кенгаяди. Катта турнирлар келиши — туризм, сервис, медиа ва иқтисодий ҳаракатнинг ҳам ўсиши, қисқаси, “спорт — иқтисодиёт мотори” деган гап бекор эмас.

Учинчидан, замонавий спорт инфратузилмасини ривожлантиришга туртки бўлади. Автоспортда стандартлар қаттиқ: хавфсизлик, логистика, технология — ҳаммаси юқори талаб қилади. Бу эса ички тизимни ҳам кучайтиради.

Тўртинчидан, Ўзбекистоннинг глобал спорт майдонида ишончли ҳамкор сифатидаги имижи янада мустаҳкамланади. Ҳозирги замонда имиж — бу фақат PR эмас, бу янги имкониятларга очиладиган эшик.

Қисқаси, FIA Сенатига тайинланиш Ўзбекистоннинг спорт ва мобиллик йўналишида халқаро нуфузини оширишга қаратилган тизимли ишларнинг мантиқий давоми бўлди. Энди энг муҳими — шу имкониятни “қоғоздаги ютуқ” қилиб қўймай, реал лойиҳалар, мусобақалар ва инфратузилмага айлантириш. Шу бўлса — бомба.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса