Добавить новость
ru24.net
World News
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28

Винисиусдан олдинда фақат беш мадридлик тўпурар бор

0

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Чемпионлар лигаси плей-оффи саралаш босқичида “Бенфика”га қарши баҳсда жамоасининг асосий қаҳрамонларидан бирига айланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бразилиялик форвард илк учрашувда ягона гол муаллифи бўлди, жавоб ўйинида ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилиб, “Реал”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди. Шу тариқа, 25 ёшли футболчининг “қироллик клуби” сафида Чемпионлар лигасидаги голлари сони 32 тага етди ва у клуб тарихида бу кўрсаткич бўйича олтинчи ўринга кўтарилди.

“Реал”нинг Европа Чемпионлар кубоги/Чемпионлар лигаси тарихида Винисиусдан кўпроқ гол урганлар фақат беш нафар: Криштиану Роналду (105), Карим Бензема (78), Раул (66), Альфредо Ди Стефано (49) ва Ференц Пушкаш (35).

Винисиус Жуниор 2018 йил ёзидан бери Ла Лига гранди шарафини ҳимоя қилиб келади. Ҳужумчининг амалдаги шартномаси кейинги мавсум якунгача мўлжалланган.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса