Добавить новость
ru24.net
World News
Февраль
2026

AI агентлари иш жадаллигини ошираётгани айтилди

0

AI агентлари ишни енгиллаштириш ўрнига, технология соҳасида “тезроқ ва кўпроқ қилиш” босимини кучайтирмоқда, деб Bloomberg хабар берди. Бу эса кўплаб мутахассисларда хавотир ва чарчоқни келтириб чиқармоқда.

Дастурчилар “AI чарчоғи”дан шикоят қилмоқда, яъни янги имкониятларни ўтказиб юбормаслик қўрқуви доимий стрессни келтирмоқда. Лойиҳа менежерлари ва дизайнерлар ҳам код ёзишга ўтаётгани сабабли анъанавий роллар аралашиб кетмоқда.

Тадқиқотларга кўра, раҳбарлар AI кўп вақт тежайди деб ҳисобласа-да, оддий ходимлар амалда катта фарқни сезмаяпти. “Task expansion” эффекти туфайли эса сифатсиз кодни тозалаш муҳандислар ишини янада кўпайтирмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, AI маҳсулдорлик ваҳимаси “фойдасиз иш”ларни кўпайтириши мумкин. Энг катта самара эса айрим лойиҳаларни умуман қурмасликни билишда бўлиши мумкин.

AI ва “вайбкодинг” имкониятлари юқори баҳоланмоқда, аммо ечим мустаҳкам бўлмаса натижа кутилганидек бўлмайди. Ўтган йили янги иловалар сони 40 фоизга ошгани қайд этилмоқда, бу эса рақамли шовқинни янада кучайтирмоқда.

Тарихда ҳам маълумотга эришиш осонлашгани сари унинг қадри пасайгани кузатилган. XXI асрда эса асосий муаммо маълумот танқислиги эмас, балки ортиқча ахборот шовқини экани таъкидланмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса