Добавить новость
ru24.net
World News
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28

Ўзбекистон Покистон ва Афғонистонни отишмани тўхтатишга чақирди,чегарадаги вазият хавотир уйғотмоқда

0

Ўзбекистон Покистон ва Афғонистон кучлари ўртасида юзага келган тўқнашувларга расмий муносабат билдирди. Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида чегара ҳудудида вазиятнинг кескинлашаётгани жиддий хавотир уйғотаётгани қайд этилди.

"Биз томонларни зудлик билан отишмани тўхтатишга, вазминлик намоён этишга ҳамда кескинликни янада кучайтириши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз", дейилади баёнотда.

Шунингдек, Ўзбекистон барча келишмовчиликлар фақат тинч воситалар орқали, сиёсий ва дипломатик мулоқот йўли билан ҳал қилиниши зарурлигини урғулади. Баёнотда давлатларнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва ўзаро ҳурмат тамойилларига амал қилиш муҳим экани таъкидланган.

Аввалроқ Покистон қўшинлари Афғонистоннинг Кобул ва Қандаҳор шаҳарларидаги ҳарбий объектларга ҳаво зарбалари бергани хабар қилинган эди. "Толибон" ҳаракати эса бу ҳаракатларга жавобан Покистон ҳарбий иншоотларига зарба берганини билдирган. Ҳар икки томон йўқотишлар ҳақида маълумот тарқатмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса