Индзаги истеъфоси муҳокамада, мураббий эса вазиятни сокин қабул қилмоқда
Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилал» ҳануз бирорта ҳам мағлубият кўрмади, бироқ сўнгги дуранглар серияси жамоани турнир жадвалида учинчи поғонага тушириб юборди. La Repubblica хабарига кўра, шу фонда Симоне Индзагини бош мураббийликдан бўшатиш эҳтимоли ҳақида гап-сўзлар кучайган. Айни пайтда италиялик мутахассисга қарши чиқаётганлар орасида «Ал-Ҳилал» мухлислари ҳам бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шунга қарамай, Индзагининг ўзи вазиятга хотиржам қарамоқда: унинг шартномаси 2027 йил ўрталаригча амал қилади ва муддатидан олдин бекор қилинганда катта миқдордаги компенсация кўзда тутилган.
Маълумотларга кўра, Симоне Индзаги дунёдаги энг кўп маош оладиган мураббийлар рўйхатида Диего Симеонедан кейин иккинчи ўринда туради. Индзагининг йиллик маоши 26 миллион еврoни ташкил этади.
