Кампани «Бавария»нинг «Боруссия»дан ғалабасини Бундеслигага реклама деди
Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Кампани Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши Бундеслига учрашувидан кейин фикрлари билан ўртоқлашди. Сафардаги марказий баҳсда «Бавария» асосий таъқибчисини 3:2 ҳисобида енгди, ўйин давомида ҳисобда ортда ҳам қолганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кампанининг таъкидлашича, бу ўйин Бундеслиганинг ҳақиқий кўргазмасига айланди: юқори темп, кескинлик, голлар ва трибунадаги 80 минг томошабин матчга алоҳида кайфият берди. «Боруссия» босимни кучайтиришга уринди, аммо биз ҳимояда беркиниб қолмадик — ўз вазиятларимизни яратдик. Ҳар икки жамоа ҳужумкор футбол ўйнашни мақсад қилди», — дея Кампани сўзларини Bayern & Germany келтирди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Бавария» мавсум якунига 10 тур қолганида «Боруссия»дан устунлигини 11 очкогача оширди.
