Галлардо кўз ёш билан айтди: «Ривер»дан абадий кетиш йўқ
Марсело Галлардо мураббий сифатидаги сўнгги учрашувини ўтказди: унинг жамоаси «Банфилд»га қарши баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, уч ўйинлик мағлубиятлар сериясига нуқта қўйди. Айнан шу омадсиз натижалар кетма-кетлиги Галлардонинг лавозимини сақлаб қолишига халақит берган бўлса-да, клуб унга муносиб тарзда хайрлашиш имконини берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиндан кейин Галлардо ҳиссиётларини яширмади. «Ҳаммага шунчаки раҳмат. Сизларнинг муҳаббатингизни сўз билан ифодалаш қийин. Мен бутунлай кетмаяпман. «Ривер»дан ҳеч ким абадий кетмайди. Бу ўзгача, сеҳрли маскан: кетганингда ҳам барибир клуб билан бирга қоласан», деди у кўз ёшлар билан.
Эслатиб ўтамиз, Галлардо 1990-йилларда «Ривер Плейт» сафида тўп сурган ва Аргентина терма жамоасида ҳам ўйнаган.
