Шимолий Корея Ҳвасал қанотли ракеталарини синовдан ўтказди (видео)
0
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 13 ёшли қизи билан бирга 11 март куни янги Чоэ Ҳён эсминеси томонидан Ҳвасал стратегик қанотли ракеталарининг синовдан ўтказилишини кузатди. Учиш АҚШ-Жанубий Кореянинг йиллик "Озодлик қалқони" ҳарбий машқлари бошланиши фонида амалга оширилди.
Ракеталар Сариқ денгиз устидан учиб ўтди ва нишонларга тегмасдан олдин 10 116 дан 10 138 сониягача ҳавода қолди. Бундай узоқ парвозлар қуруқликдаги нишонларга зарба бериш учун мўлжалланган узоқ масофали қанотли ракеталарга хосдир.
Яқин Шарқдаги урушлар фонида Шимолий Корея етакчиси тез-тез ўз қуролларини синовдан ўтказмоқда.
