Добавить новость
ru24.net
World News
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Тошкент метрополитени рекорд даражадаги йўловчига хизмат кўрсатди

0

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Тошкент метрополитенидан фойдаланаётган йўловчилар сони сўнгги йилларда сезиларли равишда ошган. Хусусан, 2025 йил давомида пойтахт метроси орқали жами 286,8 миллион нафар йўловчи ташилган.

Бу кўрсаткич 2000 йил билан солиштирилганда анча юқори экани кўринади. Ўша даврда Тошкент метросидан 125,7 миллион нафар йўловчи фойдаланган бўлса, орадан 25 йил ўтиб ушбу рақам 161,1 миллион нафарга кўпайган. Натижада метро хизматидан фойдаланиш ҳажми қарийб 2,3 баравар ошган.

Рақамлар таҳлили шуни кўрсатадики, 2000 йилларнинг ўрталаридан бошлаб йўловчилар сонида пасайиш кузатилган, бироқ кейинги йилларда бу кўрсаткич яна тиклана бошлаган. Айниқса, 2021 йилдан кейин метродан фойдаланувчилар сони жадал суръатда ортиб, 2024 йилда 270,3 миллионга, 2025 йилда эса 286,8 миллионга етган.

Статистик маълумотлар орасида 2020 йил алоҳида ажралиб туради. Ўша йили метрополитен хизматидан фойдаланганлар сони 38,8 миллион нафаргача тушиб кетган. Шундан кейин эса кўрсаткич изчил ўсиб, пойтахт метроси яна энг оммабоп жамоат транспорти воситаларидан бирига айланган.

Умуман олганда, сўнгги чорак аср давомида Тошкент метроси йўловчи ташиш ҳажмини сезиларли даражада ошириб, пойтахт транспорт тизимининг энг муҳим бўғинларидан бири эканини яна бир бор намоён этди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса