АҚШда доимий яшаш имконияти: Green Card лотереяси қайта очилди
0
АҚШ Давлат департаменти 2026 йилги Diversity Visa (DV-2026) — яъни Green Card лотереяси жараёнининг 10 апрелдан бошланишини эълон қилди. Бу дастур орқали иштирокчилар АҚШда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи Green Card’га эга бўлиш имкониятига эга бўлади.
Лотереяга ариза бериш жараёнида бир нечта янгиланган талаблар жорий этилган:
- Ариза топширишда амалдаги паспорт талаб қилинади;
- Рўйхатдан ўтиш учун 1 долларлик тўлов киритилган;
- Туғилган сана фақат ёш эмас, аниқ кўрсатилиши шарт;
- Ҳар бир иштирокчи фақат битта ариза топшириши мумкин;
- Такрорий аризалар автоматик дисквалификацияга олиб келади.
АҚШ Green Card лотереяси минглаб иштирокчиларга Америка Қўшма Штатларида доимий яшаш ва ишлаш имкониятини тақдим этувчи машҳур дастур ҳисобланади. Шу сабабли, иштирокчилар аризаларни аниқ ва тўлиқ шаклда тақдим этишлари зарур.
