Добавить новость
ru24.net
World News
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

“Жаҳаннам эшиги”: Ер юзидаги энг хавфли ҳудуд қаерда жойлашган?

0

Тасаввур қилинг: сиз бошқа сайёрадасиз — ер остида заҳарли буғлар оловдек чиқмоқда, чексиз чўл тупроғи эса туз ва кислотали қатламлар билан қопланган. Бу жонсиз макон орасида турли кўллар жойлашган, аммо уларнинг суви олтингугурт миқдори юқори эканлиги сабабли сап-сариқ ёки зарғалдоқ рангда, ҳатто оловдан ҳам кучлироқ иссиқлик бермоқда.

Бу ўта хатарли жой ҳақиқатан ҳам бор. Гарчи ундан хабарли кишилар кам бўлса-да, унга етиб бориш деярли имконсиз ва ташрифдан соғ-омон қайтиш ҳақиқий мўъжиза ҳисобланади.

“Жаҳаннам эшиги” ҳақида

Сайёрамиздаги ушбу ўта хавфли минтақа Эфиопиянинг шимолида, маҳаллий Афар қабилалари Данакил деб атайдиган ҳудудда жойлашган. Харитага назар солсангиз, у денгиз сатҳидан юз метрдан ортиқ пастликдаги Афар ҳавзасидаги ҳудуд ҳисобланади. Айнан шу нуқтада учта улкан литосфера плитасининг чекалари учрашади.

Бу плиталар доимий ҳаракатда бўлиб, турли томонларга силжиши натижасида ер юзида қўрқинчли табиат ҳодисалари пайдо бўлади. Ботиқликнинг узунлиги тахминан 40 километр, эни 10 километр, аммо бу рақамлар ҳудуднинг ваҳимали кучини тўлиқ акс эттирмайди. Атрофи тош ва ясси тоғлар билан ўралган, табиат кислота, олов ва тузни катта косага аралаштиргандай таассурот қўяди.

Нима учун бу ерда нафас олиш ва ҳаракатланиш хавфли?

Данакилда ҳаво ва ер инсон учун сониялар ичида ҳалокатли бўлиши мумкин. Ҳаво ўртача 35 даража атрофида бўлса-да, кўпинча 50 даражага ҳам етказади. Жазирама қуёш тирик мавжудотларни ёйиб юбориши, ёғингарчилик эса деярли йўқ.

Ботиқлик юзи миллионлаб йиллар давомида шаклланган қўрқинчли туз қатлами билан қопланган. Ушбу мўрт пўстлоқ остида иссиқ кислотали кўллар яширинган. Ер остидаги чуқурдан заҳарли олтингугурт гази чиқади. Бундай йирик ёриқка тушиб қолган инсон бир неча сония ичида кимёвий куйишдан ҳалок бўлади. Нафас олиш ҳам хавфли — ҳавода кислота буғлари ўпкани емириб юборади.

Чўлнинг оловли кўли

Ботиқликнинг энг ҳайратланарли қисми — Эрта Але вулқони. Маҳаллийлар уни «Тутунли тоғ» деб атайди. Вулқон тепасидаги лавали кўл узоқ йиллардан бери доимий қайнаб турибди. Тунда қип-қизил лавадан таралаётган шуъла бир неча онлик километр масофадан кўринади.

Лава қотиб қолмайди, доимо қайнаб туради. Оловли оқимлар тоғлар бўйлаб оқиб, атрофни қизил ва қора рангларга бўяйди. Олимлар фикрича, бундай жараён миллиардлаб йиллар аввал Ер ҳали шаклланаётган пайтда содир бўлган.

Инсон бу шароитда қандай тирик қолади?

Ақлга сиғмасдай бўлса-да, одамлар бу шароитда ҳам яшайди. Афар қабилалари асрлар давомида ботиқлик чегарасида яшаб келади. Улар учун туз «оқ олтин» саналади. Эркаклар оддий таёқ ва пичоқ билан қуролланиб, жазирама текисликка чиқади. Улар туз қатламларидан оғир плиталар ясаб, туяларга ортган ҳолда узоқ тоғ бозорларига йўл олади.

Агар иссиқдан ёки хавфли газдан ҳушдан кетса, ортга қайтиш имконсиз. Афарлар ердаги ҳар бир ёриқни бешбармоқдек билади: қаерга қадам қўйиш хавфсиз, қаерда тупроқ нордон бўлиб кетиши мумкинлигини ҳис қилади. Улар заҳарли буғлар билан қўшни бўлишга одатланган, аммо ғайрилар билан мулоқот қилмайди ва ҳудудларига камдан-кам одам киргизади.

Олимлар учун ноёб макон

Данакил геологлар ва палеонтологлар учун ҳақиқий хазина. Бу ерда литосфера плиталарининг силжиш жараёни кузатилиши мумкин. Олимлар ер қопламлари ва келажакдаги океанларнинг пайдо бўлишини ўз кўзлари билан кўришади.

Энг муҳим кашфиёт ўтган асрнинг 70-йилларида содир бўлган: ҳавза яқинида қадимги мавжудот қолдиқлари топилган. Бу тахминан 3 миллион йил аввалги аёл қолдиқлари бўлиб, олимлар уни Люси деб атаган. У икки оёқда юришни билган, бош суяги эса маймунсимон бўлган. Ушбу топилма инсоният айнан вулқонлар ва қўрқинчли табиат билан ўралган жойларда пайдо бўлганини исботлади.

Нега бу ерга оддий одам бормаслиги керак?

Бугунги кунда сайёҳлар учун Данакил чўкмасига кириш деярли имконсиз. Эфиопия ва Эритрея чегарасидаги сиёсий низолар ҳам хавфни оширади. Жазирама қуёш, заҳарли газлардан ташқари қуролланган патрул ёки қарақчиларга дуч келиш эҳтимоли юқори.

Маҳаллий ҳукумат бу ҳудудга камдан-кам рухсат беради. Экспедициялар албатта Афар қабилаларидан қўриқчиларни жалб қилишга мажбур, чунки фақат улар хавфсиз йўлларни билиши мумкин. Қолганлар учун бу ерга кириш мумкин эмас.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса