Марям Тиллаева 30 минг долларлик энг қиммат сумкани сотиб олди
0
“Маша Тилла” номи билан машҳур бўлган Марям Тиллаева қиммат Hermes Shadow Birkin сумкасини харид қилди. У ўзининг ижтимоий тармоқларида ушбу ноёб аксессуарни намойиш этган ҳолда видео жойлади.
Блогер изоҳда шундай ёзди: “Сизнинг сумкангиз қандай? Бу Shadow Birkin модели биринчи марта 2009 йилда Hermes учун Жан-Пол Готе томонидан тақдим этилган ва ўшандан бери коллекционерлар учун ноёб ютуққа айланган”.
Маълумотларга кўра, мазкур сумканинг қиймати 30–40 минг доллар атрофида баҳоланмоқда. Ушбу харид ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
