Феруза Норматова яшаган уйини синглисига совға қилиб юборди!
Актриса Феруза Норматова шахсий ҳаётига оид самимий воқеа билан мухлислари эътиборини тортди. У турмушга чиқишидан аввал яшаб келган квартирасини синглисига совға қилганини маълум қилди.
Хонанда бу ҳақида ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзиб, ёш оилани қўллаб-қувватлаш ниятида шундай қарорга келганини билдириб ўтди. Унинг айтишича, синглиси турмуш қурган бўлса-да, ҳали ёш оила сифатида ўз уйига эга бўлиш учун ҳаракат қилаётган эди.
“Синглим турмушга чиққан, аммо улар ҳали ёш оила. Куёвимизнинг Тўйтепа томонида уйлари бор, лекин улар Тошкентдан уй олиш учун меҳнат қилиб юришганди. Юнусободдаги уйим эса анчадан бери бўш эди. Роббим менга омонат қилиб берган бу мулкни ёш оилага раво кўрдик. Муборак бўлсин”, — деб ёзди актриса.
Мазкур хабар ижтимоий тармоқларда илиқ кутиб олинди. Мухлислар хонанданинг бу ишини эътироф этиб, изоҳларда унга ҳавас ва миннатдорлик билдирувчи фикрлар қолдиришмоқда.
