Добавить новость
ru24.net
World News
Апрель
2026
1 2 3 4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

InfinBANK ходими мижозни ўлдириб, жасадни каналга ташлади

0

Ижтимоий тармоқларда InfinBANK ходими томонидан мижозини ўлдириб, унинг жасадини каналга ташлаб юборгани ҳақида турли хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ вазиятга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.

Унинг маълумотларига кўра, 2026 йил 31 март куни соат 08:14 да Ўзбекистон тумани, “Афғон” МФЙ, Абдураҳмон Жомий қишлоғида яшовчи Х.З. вилоят ИИБ Навбатчилик қисмига мурожаат қилиб, жияни Э.С. 30 март куни Қўқон шаҳридаги “Infin bank” АТБ Қўқон филиалига шартнома тузиш учун бориб, қайтиб келмаганини маълум қилган.

Ҳодиса жойи тезкор-тергов гуруҳи томонидан мутахассислар иштирокида кўздан кечирилди ва барча тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Текширув давомида “Infin bank” АТБ Қўқон филиали кредит бўлими ходими А.Т. иқрорлик кўрсатди. Унинг айтишича, С.Э. акция доирасида автомашина учун кредит олиш мақсадида филиалга келган, филиалда тортишув юз берган ва соат 13:00 ларга қадар унинг билан бўлиб, сўнг Tracker русумли автомашинада “Тараққиёт” МФЙ ҳудудига бориб жанжаллашган. Жанжал пайтида А.Т. ошхона пичоғи билан С.Э.нинг бўйин соҳасига бир неча маротаба урган ва уни қасддан ўлдирган.

С.Э.нинг жарангда қолган жасади автомашина ичида қолдирилган, А.Т. ишдан сўнг уни каналга ташлаб юборган. У автомашинасини Катта Фарғона канали, “Тўлаш” маҳалласига олиб бориб, жасадни сувга ташлаган ва қонли пичоқ ҳамда полигонни йўл бўйидаги чакалакзорга ташлаб юборган.

Ҳозирда Фарғона вилояти ФВВ мутахассислари иштирокида жасадни қидириш ва топиш ишлари олиб борилмоқда.

Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан А.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди ва у Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса