Добавить новость
ru24.net
World News
Апрель
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Исломбек Исмоилов: “Пахтакор”га қарши ўйинда мағлубиятга лойиқ эмасдик

0

Суперлиганинг 6-турида бўлиб ўтган “Нефтчи” – “Пахтакор” (0:1) учрашувидан сўнг Фарғона клуби бош мураббийи Исломбек Исмоилов матбуот анжуманида иштирок этиб, баҳс ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Мураббий аввало жамоа мухлисларидан кечирим сўраб, мағлубият учун афсус билдирди. Унинг таъкидлашича, “Нефтчи” бугунги ўйинда ютқазишга лойиқ эмас эди. Исмоилов “Пахтакор”ни ғалаба билан табриклаб, футболчилар майдонда қўлдан келган барча ҳаракатни амалга оширганини айтди. Унинг фикрича, футболда битта вазият ҳам натижани ҳал қилиши мумкин ва айнан шу ҳолат ўйин тақдирини белгилаган.

Мураббий учрашувни қайта кўриб чиқиб, хатолар чуқур таҳлил қилинишини билдирди. У футболда ютқазмайдиган жамоа йўқлигини таъкидлаб, ҳар қандай жамоа бир кун келиб мағлубиятга учрашини қайд этди. Энди эса барча эътибор кейинги ўйинга қаратилганини билдирди.

Рустам Ашурматов ва Игорь Сергеевнинг “Нефтчи”га қўшилиши эҳтимоли ҳақидаги саволга Исмоилов аниқ маълумотга эга эмаслигини айтиб, бу масала клуб раҳбарияти томонидан ҳал қилинишини таъкидлади.

Иккинчи ва учинчи тактик вариантлар ҳақидаги фикрларга жавобан мураббий бу фикрга қўшилмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, жамоа иккинчи режа сифатида икки ҳужумчи билан узун паслар орқали ўйнашга уриниб кўрган, аммо яратилган имкониятлардан фойдалана олмаган. Шу билан бирга, керакли вазиятларда битта таянч ярим ҳимоячи билан ҳам ўйин ташкил этилгани таъкидланди.

Жамшид Искандеровнинг алмаштирилиши ҳақида Исмоилов бу қарор футболчининг жисмоний ҳолати билан боғлиқ эмаслигини айтди. Унингча, “Пахтакор” қарши ҳужумга ўтганидан сўнг жамоа иккинчи ҳужумчини майдонга туширишга қарор қилган ва шу сабаб Искандеров алмаштирилган. Мураббий бу қарор тактик зарурат бўлганини тушунтириб, марказий зонадаги балансни сақлаш муҳимлигини қайд этди.

Икром Алибоевнинг учрашувда кўринмагани ҳақида эса мураббий футболчи ўйинолди машғулотларида жароҳат олгани сабабли қайдномага киритилмаганини маълум қилди.

Шунингдек, жамоада бошқа жароҳат олган футболчилар йўқлиги, барча спортчилар тўлиқ соғ экани таъкидланди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса