Добавить новость
ru24.net
World News
Апрель
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Улуғбек Юлчиев “Иби - иби” билан мухлисларни ҳайратда қолдирди (видео)

0

Хонанда Улуғбек Юлчиев 10 апрель куни мухлисларини яна бир янгилик билан хурсанд қилди. Санъаткор ўзининг янги таронаси — “Иби - иби”ни тақдим этиб, уни кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этди.

Мазкур қўшиқ YouTube платформасига жойлаштирилиши билан қисқа вақт ичида катта қизиқиш уйғотди. Атиги бир неча соат ичида видеоклип 150 мингга яқин томоша тўплаб, трендга айланишга улгурди.

Изоҳлар бўлимида мухлислар хонанданинг янги ижодий ишини илиқ кутиб олиб, самимий фикрлар қолдиришмоқда. Улар қўшиқнинг оҳанги, ижроси ва услубини юқори баҳолаб, Улуғбек Юлчиевга ижодий парвоз ва янада катта муваффақиятлар тилашмоқда.

Мутахассислар фикрича, “Иби - иби” таронаси тез орада хитга айланиши ва мусиқа ихлосмандлари орасида кенг оммалашиши кутилмоқда. Қўшиқ аллақачон тингловчилар қалбидан жой олишни бошлаган.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса