Добавить новость
ru24.net
World News
Апрель
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

"Барселона" дерби учрашуви олдидан етакчиларни асрашга қарор қилди

0

“Барселона” Ла Лига доирасида ўз майдонида “Эспанёл”га қарши муҳим дерби учрашувини ўтказади. Каталониянинг кескин рақобатли тўқнашуви олдидан жамоа раҳбарияти асосий футболчиларга дам бериш ва уларни жисмоний ҳолатини сақлаб қолишни режалаштирмоқда.

Бу қарор тасодифий эмас, чунки кўк-анорранглиларни жуда муҳим Европа синови кутмоқда. 14 апрелдан 15 апрелга ўтар кечаси жамоа Чемпионлар Лигаси чоракфинал жавоб баҳсида “Атлетико”га қарши майдонга чиқади. Шу боис, мураббийлар штаби етакчи ўйинчиларни жароҳат ва ортиқча чарчоқдан ҳимоя қилишни устувор вазифа сифатида белгилаган.

Режага кўра, бир қатор асосий футболчилар ушбу дербини захирада бошлайди ёки бутунлай дам олади. Хусусан, ҳужум қанотида ҳаракатланувчи Ламин Ямал ҳамда яримҳимоя марказининг етакчиларидан бири Педри дам олиши кутилмоқда.

Уларнинг ўрнига майдоннинг ўнг қанотида Руни Бардагжи синовдан ўтиши мумкин. Марказий зонада эса Гави ва Марк Касадо жуфтлиги ҳаракат қилиши режалаштирилган.

Клубнинг асосий мақсади — муҳим Европа учрашуви олдидан жамоанинг оптимал ҳолатини сақлаш ва мавсумнинг ҳал қилувчи палласида барқарорликни йўқотмаслик.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса