Добавить новость
ru24.net
World News
Апрель
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Актриса Шаҳло Ҳожиева мўйлови сабаб роль ижро этган фильмидан уялишини очиқ айтди

0

“Паноҳ” ўзбек фильмида сингил образини гавдалантирган актриса Шаҳло Ҳожиева ўсмирлик даврида суратга тушган ушбу фильмни ҳозир томоша қилишдан уялишини маълум қилди.

Актрисанинг айтишича, томошабинлар ҳали ҳам фильмни эслаб, унга ташқи кўриниши билан боғлиқ саволлар бериб туради. Хусусан, у ўша пайтда мўйлов масаласи сабаб танқидларга учраётганини таъкидлаган.

Шаҳло Ҳожиева бу ҳолатни ёшлиги ва тажрибасизлиги билан изоҳлайди. Унинг фикрича, ўша даврда суратга олиш жараёнида бир нечта гримёрлар бўлганига қарамай, бу жиҳатга етарлича эътибор қаратилмаган.

Актриса айнан шу сабаб туфайли фильмни қайта кўришни истамаслигини билдириб, ўша давр хотиралари унга ноқулайлик туғдиришини яширмади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса