Добавить новость
ru24.net
World News
Апрель
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Буюк Британия сигаретга қарши кескин қарор қабул қилди

0

Буюк Британия парламенти “Тамаки маҳсулотлари ва вейплар тўғрисида”ги қонунни якуний тасдиқлаб, чекишга қарши кескин чорани жорий этди. Эндиликда 2009 йил 1 январда ва ундан кейин туғилган фуқароларга сигарет сотиш умрбод ман этилади. Бу ҳақда “The Independent” нашри маълум қилди.

Янги тартиб ҳозирда 17 ёшгача бўлган ёшларнинг тамаки маҳсулотларига киришини тўлиқ чеклаш ва келажакда “чекмайдиган авлод”ни шакллантиришни мақсад қилган. Қонун кучга киргач, ҳукумат вакилларига нафақат сигарет, балки вейп ва никотинли маҳсулотлар, уларнинг таъмлари ҳамда қадоқланишини қатъий назорат қилиш ваколати берилади.

Соғлиқни сақлаш вазири ушбу қарорни тарихий қадам сифатида баҳолаб, уни бир авлод ҳаётига ижобий таъсир кўрсатадиган энг йирик соғлиқни сақлаш ташаббусларидан бири деб атади. Унинг таъкидлашича, бу чоралар минглаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилади.

Расмийларга кўра, мазкур янгилик бизнесга салбий таъсирини камайтириш учун савдо соҳаси вакиллари билан ҳамкорликда босқичма-босқич амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу қарор Буюк Британияда йиллар давомида олиб борилаётган чекишга қарши сиёсатнинг узвий давоми ҳисобланади. Аввалроқ мамлакатда тамаки рекламаси кескин чекланган, оддий қадоқлаш жорий этилган ва сигарет харид қилиш учун ёш чегараси оширилганди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса