Добавить новость
ru24.net
World News
Апрель
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23
24
25
26
27
28
29
30

Санэпидқўмита Ўзбекистонда менингококк ҳолатлари ошганини билдирди

0

2026 йил давомида мамлакатда менингококк инфекцияси билан боғлиқ ҳолатлар сони бироз ўсиш тенденциясини кўрсатмоқда. Санитария-эпидемиология қўмитаси маълумотига кўра, бу вазият назорат остида сақланмоқда ва кескин эпидемиологик хавф кузатилмаяпти.

Йилнинг биринчи чорагида республика бўйича жами 174 та ҳолат қайд этилган. Уларнинг аксарияти, яъни 168 таси 14 ёшгача бўлган болалар ҳиссасига тўғри келгани ҳолатнинг эътибор талаб қиладиган жиҳати сифатида қайд этилмоқда.

Шу билан бирга, мутахассислар динамикада ижобий силжиш ҳам борлигини таъкидлаяпти. Хусусан, апрель ойида март ойига нисбатан касалланиш ҳолатлари 14 фоизга камайгани қайд этилди. Бу профилактика чоралари самара бераётганини кўрсатади.

Инфекция тарқалишини чеклаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, қўмита томонидан 8 024 доза вакцина харид қилиниб, хавф гуруҳига кирувчи аҳоли эмланмоқда. Беморлар билан мулоқотда бўлган 4 862 нафар фуқаро ҳам профилактик эмлашдан ўтказилган.

Бундан ташқари, тиббий қарши кўрсатмага эга шахслар учун шифокорлар назорати остида кимёвий профилактика чоралари йўлга қўйилган. Бу касаллик тарқалиш занжирини узишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Менингит касаллиги бош ва орқа мия пардаларининг яллиғланиши билан кечадиган хавфли инфекция ҳисобланади. У кўп ҳолларда бактерия ёки вируслар таъсирида тез ривожланиб, оғир асоратлар қолдириши мумкин.

Мутахассислар аҳолига бир қатор муҳим тавсияларга амал қилишни эслатмоқда. Вақтида эмланиш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, касаллик аломатлари пайдо бўлганда зудлик билан шифокорга мурожаат этиш шулар жумласидандир. Шунингдек, жамоат жойларида эҳтиёткорликни ошириш ва «Ҳаж» ҳамда «Умра» сафарларидан олдин эмланиш тавсия этилмоқда.

Санэпидқўмита хулосасига кўра, ҳозирги кунда мамлакатда эпидемиологик вазият барқарор сақланмоқда. Инфекция тарқалишининг олдини олиш бўйича ишлар тизимли ва изчил равишда давом этмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса