Добавить новость
ru24.net
World News
Апрель
2026

Дўстликдан айбловгача: Ташиев ҳокимиятни эгаллашда гумон қилинмоқда...

0

Қирғизистон сиёсий майдонида чинакам «зилзила» юз берди. Мамлакатнинг энг қудратли шахсларидан бири, миллий хавфсизлик тизимини узоқ вақт бошқарган Қамчибек Ташиев энди қонун олдида жавоб беришига тўғри келади. Бир пайтлар коррупцияга қарши аёвсиз кураш эълон қилган «генерал» бугун ўзи оғир жиноятларда гумон қилинмоқда. Zamin.uz қўшни давлатдаги ушбу шов-шувли жараённинг тафсилотларини ўрганди.

Кутилмаган жиноий иш ва тергов

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиевга нисбатан расмий айблов эълон қилинди. У давлат ҳокимиятини куч ишлатиш йўли билан қўлга киритишга уриниш ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланмоқда. Ҳозирда сиёсатчига нисбатан «ҳеч қаёққа кетмаслик» ҳақида тилхат олиниб, эҳтиёт чораси қўлланган. Мазкур иш билан мамлакат Ички ишлар вазирлиги шуғулланмоқда.

Ташиевнинг жавоби: «Мен айбдор эмасман»

Сўроқ жараёнларидан сўнг Ташиев ижтимоий тармоқлар орқали ўз тарафдорларига мурожаат қилди. У ўз айбини мутлақо тан олмаяпти ва суд жараёнида ҳақиқат қарор топишига ишонч билдирмоқда.

«Мен ўзимга нисбатан қўзғатилган жиноий иш юзасидан сизларга мурожаат қилишим керак деб ҳисобладим. Ушбу жиноий ишда ўзимни тўлақонли ҳимоя қилиш имкониятига эгаман. Мен айбдор эмасман ва, Худо хоҳласа, оқланаман. Айбдорлар жазоланади, айбсизлар оқланади, чунки давлатимиз раҳбари мамлакатимизда адолатли суд тизимини яратиш учун ҳаракат қилмоқда», – дея ёзган сиёсатчи Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида. Шунингдек, у мухлисларини ҳар қандай намойишлардан тийилишга ва фақат қонун доирасида ҳаракат қилишга чақирди.

Тандемнинг парчаланиши: Дўстлик ниҳоясига етдими?

Садир Жапаров ва Қамчибек Ташиев ўн йилдан ортиқ вақт давомида ажралмас сиёсий шериклар ҳисобланар эди. 2020 йилги инқилобдан сўнг улар биргаликда давлат жиловини қўлга олишганди. Бироқ, сўнгги воқеалар ушбу «темир тандем»да жиддий дарз кетганини кўрсатмоқда.

Жорий йилнинг февраль ойида Ташиевнинг кутилмаганда лавозимидан озод этилиши кўпчиликда саволлар уйғотган эди. Депутат Элвира Сурабалдиеванинг таъкидлашича, бунга Ташиевнинг давлат тўнтаришини ташкиллаштиришга бўлган интилиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.

«Президент – бағри кенг одам. Президентга ҳозир жуда қийин, чунки яқин дўсти уни лавозимидан четлатишга уринган. Катта эҳтимол билан, бу Ташиев ишдан бўшатилишининг асосий сабаби бўлган», – деган депутат.

Президент Жапаров ҳам ўз интервьюларида қонун олдида ҳар қандай дўстлик ва қариндошлик иккинчи даражада эканини, ҳақиқатни тергов аниқлашини билдирган.

Сиёсий рейтинглар жанги

Таҳлилчиларнинг фикрича, бу кескинлик ортида сиёсий нуфуз талашиш ҳам турибди. Сўнгги сўровномалар Ташиевнинг рейтинги 22 фоизгача кўтарилганини, Жапаровга бўлган ишонч эса 35-38 фоиз атрофида эканини кўрсатган. 2027 йилги президентлик сайловлари яқинлашаётган бир пайтда, бундай рақобат вазиятни янада чигаллаштирмоқда.

Мамлакатда ҳали расман президентлик пойгаси бошланмади, аммо айрим сиёсатчилар аллақачон муддатидан олдинги сайловлар ўтказиш ташаббусини илгари сура бошлади.

9 феврал куни, Ташиев ишдан бўшатилишидан бир кун олдин Жапаров ва Қирғизистон парламенти спикери Нурланбек Турғунбек уулуга «зудлик билан янги президентлик сайловини ўтказиш ташаббуси билан чиқиш» ҳақидаги мурожаат келиб тушади. Ҳужжатни 75 киши имзолаган, улар орасида мамлакатнинг собиқ бош вазирлари, парламентнинг собиқ депутатлари ва жамоат арбоблари бор эди.

Шундан кейин Қирғизистон ички ишлар вазирлиги оммавий тартибсизликлар уюштирганлик юзасидан жиноий иш қўзғатди, ушбу мурожаатни имзолаганлардан бир неча нафари қўлга олинди. Улар орасида Ташиевнинг тарафдорлари ҳам бор эди.

10 феврал куни Ташиев лавозимидан озод этилади. Садир Жапаров бу қарорини жамиятдаги бўлинишнинг олдини олиш истаги билан изоҳлаган. Унинг сўзларига кўра, низо парламентда чиққан: у ерда депутатларни тарафларга ажратиш, «генерал» билан қўрқитиш, кейин эса муддатидан олдин сайловлар ўтказиш учун имзо тўплаш бошланган.

«Мен ушбу тезкор қарорим билан, аксинча, дўстимни асраб қолдим деб ҳисоблайман. Чунки унинг ёнида бўлганлар… дўстимни тўғри йўлдан оздиришган… Бу давлат аппарати ходимлари ва жамият орасида бўлинишларга, шунингдек, эҳтимолий тўқнашувларга олиб келиши мумкин эди.

Конституция президент зиммасига давлат яхлитлигини, халқ ва давлат хизматчиларининг бирлигини сақлаш мажбуриятини юклайди. Мен бу мажбуриятни қатъий бажардим. Чунки давлат ва бутун халқ манфаатлари лавозимлардан ҳам, дўстликдан ҳам устундир», – деганди Жапаров.

Ташиевлар оиласи ва «ёқилғи можароси»

Қамчибек Ташиев МХДҚ раҳбарлигидан кетганидан сўнг, унинг оила аъзолари устида «қора булутлар» айлана бошлади. Солиқ хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари «Қирғизнефтгаз» компаниясига тегишли маблағларнинг талон-торож қилиниши бўйича жиноий иш очишган.

  • Молиявий зарар: Тергов маълумотларига кўра, давлатга етказилган зарар миқдори 4,1 миллиард сомни (тахминан 46 млн доллар) ташкил этади.

  • Ҳибслар: Ушбу иш доирасида Ташиевнинг қариндоши Байгази Матисаков ва унинг укаси, собиқ депутат Шоирбек Ташиев ҳибсга олинган. Улар ҳам ўзларига қўйилган айбловларни инкор қилишмоқда.

Бир пайтлар бошқаларни «қустириш» (давлатга пулни қайтариш) кампанияси билан қўрқитган оила, эндиликда ўзи шу тизимнинг нишонига айланди. Қирғизистондаги ушбу сиёсий драма қандай якун топиши ҳозирча номаълум, аммо вазият ўта қалтис экани аниқ.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса