Добавить новость
ru24.net
World News
Май
2026
1 2 3 4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Опасини зўрлаб ўлдирганликда гумонланган ўсмир ҳибсга олинди

0

Жорий йилнинг 27 апрель куни АҚШда “Carnival Cruise” кемасида 16 ёшли ўсмир 18 ёшли ўгай опасини зўрлаб ўлдирганликда гумон қилиниб, қўлга олинди. Бу ҳақда ABC News ахборот тарқатди.

Маълум бўлишича, 18 ёшли Анна Кепнер 2025 йил ноябрь ойида оила аъзолари, жумладан Хадсон билан “Carnival Horizon” кемасида саёҳат қилган. Кема Флоридага қайтиши режалаштирилганидан сўнг унинг жасади Хадсон ва яна бир ўсмир билан бирга яшаган хонадаги каравот остида аниқланган.

Хабарларга кўра, Анна Кепнернинг ўлими механик асфиксия, яъни ташқи жисм ёки куч таъсирида нафас йўлларининг тўсилиши натижасида содир бўлгани маълум қилинган. Кепнернинг отаси Кристофер Кепнер бу борада баёнот бериб, оила ҳақиқатни адолатли ва очиқ тарзда аниқлаш учун суд-ҳуқуқ тизимига ишонаётганини билдирган.

Бэт Блум — АҚШ округ судьяси томонидан 27 апрель куни чиқарилган қарорга кўра, Тимоти Хадсонга нисбатан (биринчи даражали қотиллик ҳамда оғирлаштирувчи жинсий зўравонлик айбловлари билан) суд жараёни 1 июнь куни Майами шаҳрида бошланиши белгиланган.

Қайд этилишича, 16 ёшли ўсмир дастлаб вояга етмаган сифатида айбланган. Гумонланувчи ўтган ҳафтада айбсиз эканини ёзма шаклда маълум қилган. Шунингдек, вояга етмаганларнинг федерал судда жиноий жавобгарликка тортилиши жуда кам учраши таъкидланган.

Маълумот учун, Анна Кепнер Тайтусвилл шаҳридаги Temple Christian School таълим муассасасида ўқиган. У ўрта мактабда “чирлидер”, яъни қўллаб-қувватловчи гуруҳ аъзоси бўлган.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса