Жаҳонгир Хўжаев дунёдаги энг баланд 2,40 метрли гигант инсонни учратди
0
Маҳоратли актёр Жаҳонгир Хўжаев Дубайда ноодатий инсон билан учрашганини маълум қилди. У ижтимоий тармоқларда жойлаган видеосида бўйи 2,40 метрга тенг бўлган йигит билан учрашганини кўрсатган.
Актёрнинг айтишича, мазкур инсон 21 ёшда бўлиб, у дунёдаги энг баланд инсонлардан бири ҳисобланади. Жаҳонгир Хўжаев бу каби баланд бўйли инсонлар билан аввал ҳам учрашганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, илгариги видеоларида 2,12 ва 2,20 метрли инсонлар билан ҳам кўришган.
Бироқ бу галги учрашув унга янада катта таассурот қолдиргани айтилмоқда.
Ушбу видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, фойдаланувчилар орасида катта қизиқиш уйғотди.
