“Соҳиба” образи билан танилган Фотима Назарова Instagram'дан қанча пул топади?
“Соҳиба” образи билан кенг оммага танилган Фотима Назарова бугунги кунда Instagram орқали фаол ижод қилиб, даромад топаётганини очиқ маълум қилди.
Актрисанинг айтишича, у ҳозирда ўз жамоаси билан бирга турли кўнгилочар видеолар тайёрлаб, мухлисларига тақдим этмоқда. Унинг жамоасида Комила Лоло ҳамда Шахзода Зарифжанова каби ижодкорлар ҳам иштирок этмоқда.
Фотима Назарова маълум қилишича, жамоа билан тайёрланган реклама постлари анча юқори баҳоланади. Хусусан, агар реклама видеоси ёки пост жамоа иштирокида бўлса, унинг нархи 3 000 долларгача етади. Story форматдаги реклама эса 1 500 доллар атрофида жойланади.
Шу билан бирга, актриса якка тартибда ҳам реклама жойлаштиришини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, агар у ўзи алоҳида пост қилса, бу хизмат 1 000 доллар, story эса 500 доллардан жойланади.
Шу тариқа, Фотима Назарова ижтимоий тармоқлар орқали ҳам барқарор даромад манбаига эга бўлиб, ўз аудиториясига қизиқарли контент тақдим этишда давом этмоқда.
