Юлдуз Усмонова 80 ёшида қандай кампир бўлишини очиқ айтди
Фото: Видеодан кадр
Юлдуз Усмонова интервюларидан бирида 80 ёшга етганида қандай кампир бўлишини тасаввур қилиб, ўзига хос характерини очиб берди.
“Худо хоҳласа, 80 ёшга кирганимда ҳам пардаларимни ўзим ювиб, дазмоллаб, ҳеч кимни яқинлаштирмай, барча ишларимни ўзим қиладиган 'заҳар кампир' бўлсам керак”, — деди у кулиб.
Санъаткорнинг таъкидлашича, у мустақил ишлашни жуда яхши кўради ва бошқаларнинг аралашувини ёқтирмайди: “Ўзимнинг ишимни ўзим қилишни яхши кўраман. Ошхонада бўлсам 'кирма' дейман, бирор иш қилаётган бўлсам 'тегма' дейман. Шунақа характер бор менда — ҳамма нарсани ўзим қилишни хоҳлайман”, — дея қўшимча қилди хонанда.
Суҳбат давомида бошловчи эса бу фикрга ижобий оҳангда муносабат билдириб, кулиб шундай деди: “Сиз 'заҳар кампир' эмас, аксинча жуда яхши кампир бўласиз. Бунақаларни яхши кампир дейишади”.
Мазкур самимий суҳбат мухлислар орасида илиқ кайфият уйғотиб, хонанданинг ҳазил-мутойибага бой феъл-атвори яна бир бор эътироф этилди.
