Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Июнь
2017
1 2
3
4
5 6
7
8 9
10
11
12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30

Ҳелманддаги портлашда 29 одам ўлди; БМТ вазият ëмонлашаëтганидан бонг урди

0
Афғонистон жанубидаги Ҳелманд вилоятидаги Янги Кобул банки биноси олдида машина портлатилиши оқибатида¸ расмийларга кўра¸ 29 одам ўлди¸ 50 дан ошиғи жароҳатланди.


Ҳозирча ҳужум учун масъулиятни на Толибон ва на “Ислом давлати” гуруҳи зиммасига олганича йўқ.


Айни пайтда¸ БМТнинг Афғонистондаги миссияси эълон қилган янги ҳисоботда¸ мамлакатдаги хавфсизлик вазияти “ниҳоятда қалтис” деб баҳоланди.


21 июнь куни БМТ Хавфсизлик кенгашига тақдим этилган мазкур ҳисоботда ëзилишича¸ жорий йилнинг 1 мартидан 31 майига қадар хавфсизлик билан боғлиқ 6252 та воқеа қайд этилган ва бу ўтган йилнинг айни даврига нисбатан 2 фоизга кўпдир. БМТ ҳисобича¸ бу кўрсаткич¸ жануб вилоятларида 22 фоизга ошган. 



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса