Озодликка мурожаат қилган Фарғона вилоятининг Қирғизистон ичкарисидаги Сўх тумани аҳолиси вакиллари эксклавда полиз экинлари нархининг вилоятнинг бошқа туманларига нисбатан тўрт бараваргача қимматлигидан шикоят қилди. Сўхликлар¸ бундай қимматчиликни¸ қирғиз ҳудудидан ўтишдаги турли ноқонуний ўлпонлар билан изоҳлади; Қирғизистон Чегара хизмати эса¸ сўхликлардан таъмагирликни исботловчи далилларни расман тақдим этишни сўради.