Ўз уйинг ва ўз мулкингни ўзинг асра
Фуқароларимизнинг ўзи шу каби жиноятларни келиб чиқишига ўзлари сабабчи бўлишмоқда.
Бугунги кунда Президентмиз бошчилигида мамлакатимизда рўй бераётган ўзгаришлар жадаллик билан амалга ошириб келинмоқда. Халқимиз учун янги уйлар, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш мақсадида турли фармон ва қарорлар қабул қилинган. Лекин айрим жойларда содир этилаётган жиноятлар ҳақида эшитсак, ривожланиб келаётган жамиятимизда шу каби иллатлар учраб туришидан дилимиз бироз хуфтон бўлади.
Жумладан, сўнгги пайтда айрим жиноятлар, яъни майда безорилик, фирибгарлик, автоулов ўғирлаш каби ҳодисалар сони ошиб кетган.
Бу борада таҳририятимиз Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИБ бошлиғи билан учрашиб, бу ҳақда айрим саволларимизга жавоб олишга ҳаракат қилдик.
Туман ИИБ бошлиғи подполковник Э.Хайруллаев таъкидлашича, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган «Хавфсиз шаҳар» концепцияси бўйича талай ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бироқ турли хилдаги майда жиноятлар сони ҳам кўпайган. Шу ўринда бир нарсани таъкидлаш керакки, фуқароларимизнинг ўзи шу каби жиноятларни келиб чиқишига ўзлари сабабчи бўлишмоқда. Яъни, масалан фуқаро ўзига тегишли бўлган автоуловни ичида калитни қолдириб, бир зумга дўкондан нарса харид қилиб олишга кириб кетади. Бу эса пайтни пойлаб турган «шоввозлар» учун қўл келиши аниқ. Машина ишчи ҳолатда, эгаси эса йўқ, жиноятчи фурсатдан фойдаланиб, автоуловга ўтириб, бемалол автоуловни ҳайдаб кетиш имконига эга. Ёки бошқа бир мисолни олайлик. Сиз кўчада сайр ёки ўз ишингиз билан бирон жойга кетаётганингизда, Сизнинг қаршингиздан бир фуқаро чиқиб, унинг ўз мобил телефонида пули қолмаганлиги ҳамда зарурат юзасидан қўнғироқ қилиб олиш учун телефонинингизни бир муддатга сўраб туради. Сиз эса албатта рад жавобини бермай, унга ўз телефонингизни берасиз. У эса гўёки зарур бўлган манзилга сим қоқадиган бўлади, ва Сизнинг бирон-бир нарсага чалғиганингиздан фойдаланиб, телефонинингиз билан жуфтакни рослаб қолдаи.
Ҳозирги кунга келиб, биз раҳбарият билан келишилган ҳолда, синов тариқасида секторимизда ҳамда туманимизда автоуловга эга бўлган ҳар бир ҳайдовчига эслатма китобчасини чоп этиб тарқатишни ўз олдимизга режа қилиб қўйганмиз.
Мазкур эслатмада ўз мулкингизни асраш ва мулкингизга кўз олайтирганлардан сақланиш учун кўрсатма ҳамда тавсиялар баён этилган.