Twitter: 2016 йилда 667 минг 775 америкалик рус тролларига илинган
Ширкат расмийларига кўра, тақрибан, 677 минг 755 америкалик рус троллари тарқатган твитларни кузатган ёки уларга лайк босган.
19 январь куни ижтимоий тармоқ расмийлари Кремлга алоқадор экани айтиладиган Internet Research Agency тролл гуруҳининг 1 минг 62 та аккаунти аниқланганини билдирди. Бу билан маркази Санкт-Петербургда бўлган мазкур гуруҳга алоқадор ҳисобларнинг умумий сонни 3 минг 814 тага етди.
Ушбу ҳисоблар ёрдамида сайловгача бўлган ўн ҳафта давомида 175 933 твит эълон қилинган. Уларнинг, тахминан, 8,4 фоизи сайловга алоқадордир.
Twitter, шунингдек, Россияга алоқадор 13 минг 512 автоматлаштирилган ҳисоб аниқлангани, улар сайлов кампанияси давомида фаол ишлаганини билдирди. Бу билан Россияга алоқадор автоматлаштирилган ҳисоблар сони 50 минг 258 га етди.
Ширкат АҚШ Конгрессига ушбу маълумотни тақдим этгани, рус тролларига илинган 677 минг 775 америкаликка электрон мактуб юборилишини билдирди.
