Давлат Пенсия таъминоти тизими ислоҳ қилинади
У мамлакат аҳолисининг тахминан 10 фоизини, яъни 3,3 миллион кишини қамраб олади. Ўзбекистонда ёшга доир пенсияларни - 2 502,6 минг киши, ногиронлик бўйича - 360,3 минг киши, боқувчисини йўқотганлик бўйича - 168,5 минг киши, ижтимоий нафақа - 294,1 минг киши олади.
Ўзбекистон Республикаси давлат пенсия таъминоти тизимида уни умумқабул қилинган пенсия суғуртаси тамойилларини киритиш билан боғлиқ модернизациялашга уринишлар бўлди.
Бироқ пенсиянинг ижтимоий жиҳатдан муносиб даражасига эришиш бўйича реал чора-тадбирлар белгилаб олинмаган. Етарли даражада юқори иш ҳақи ва давомли стажга эга фуқаролар ҳисобига ҳануз пенсия таъминотининг ўзини оқламаган имтиёзлари амалда, пенсия ҳажми ва суғурта тўлови ўртасидаги алоқа заифлашган.
Яқин келажакда даромадлар ва Пенсия фонди харажатлари мувозанати бузилиши кутилмоқда, бу эса пенсиялар ва ижтимоий тўловларни молиялаштиришга салбий таъсир кўрсатади. Бу мувозанат бузилишига эса қуйидаги омиллар сабаб бўлмоқда:
I. Демографик ўзгаришларнинг пенсия таъминоти тизимига таъсири;
II. Аҳолининг ижтимоий суғурта тизимини молиялаштиришдаги эквивалент иштироки зарурати;
III. Молиявий воситаларни тақсимлашда самарасиз жиҳозларнинг қўлланилиши ва ижтимоий суғурта тизимида заиф ва рағбатлантирувчи механизмларнинг мавжудлиги.
Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси давлат пенсия тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқди.
У, хусусан, қуйидагиларни назарда тутади:
ходимнинг пенсияси ва меҳнат стажидаги тафовут рағбатлантирилади: 35 йилдан ортиқ стаж бўлса, ўртача ойликдан 2

фоиз кўпроқ пенсия олинади;
54 ёшида пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган, лекин умумий ўрнатилган ёшдан кейин пенсияни расмийлаштирган аёллар учун пенсияга устама тўлаш;
қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақининг 8 бараваридан 12 бараваригача миқдордаги пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ошириш;
пенсия ёшига тўлган, бироқ зарур меҳнат стажига эга бўлмаган фуқароларга давлат пенсияларини ҳисоблашда стажнинг ҳар бир етишмаётган ойи учун Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари суммасини бир марталик тартибда тўлаш ҳуқуқини бериш;
ишлаётган эр (хотин)га ўз хотини (эри) учун ихтиёрий равишда Пенсия жамғармасига суғурта бадалини ўтказиш ҳуқуқини бериш;
ёшга доир пенсия тайинлаш учун талаб этиладиган энг кам стажни ошириш. Ҳозирда бу 7 йил;
пенсия ёшини дунёдаги ўртача даражага ва бошқа ўлчовларга етказиш учун босқичма-босқич ошириш кўзда тутилди.